(150-қисм 151-қисм 152-қисм 153-қисм 154-қисм 155-қисм 156-қисм 157-қисм)
1. Ижобат луғатда “жавоб бериш”, “қабул қилиш” маъноларини англатади.
Ижобат ва истижобат (إستجابة ( бир хил маънода қўлланилади. Агар киши бирор нарсага чақирилганда, итоат этса, سؤاله عن أجابه له واستجاب] ажа́ баҳу ъан суа́ лиҳи́ вастажа́ ба лаҳу́ ] дейилади. “Аллоҳ унинг дуосини қабул қилди” أجاب هللا دعاءه واستجاب له ҳам жумласида [ажа́ балло́ ҳу дуъа́ʼаҳу вастажа́ ба лаҳу] деб ифодаланади.
Жавоб гоҳо бир нарсага иқрор бўлишни, гоҳида эса уни рад этишни билдиради. Жавоб сўровдан кейингина амалга оширилади1063. Фақиҳлар истеъмолида “жавоб” ўзининг луғавий маъносидан четга чиқмаган.
Жавоб баъзида феъл билан, гоҳида эса сўз билан бўлади. Феъл билан бўлган жавобга таклиф этилган зиёфатга бориш, сўз билан бўлганига саломга алик олиш, суриштирув пайти “ҳа” ёки “йўқ” дейиш мисол бўла олади.
Гоҳида жавоб бирор маънони англатадиган ишора орқали ҳам берилади. Бош ирғаш, бош чайқаш шулар жумласидандир.
Баъзан никоҳда розилик сўралган вақтда бокира қизнинг сукути ҳам жавоб сифатида эътиборга олинади1064.
Алоқадор сўзлар
اإلغاثة] ал-иғо́ сату] – кўмак:
2. Бу сўз “ёрдам кўрсатиш”, “кўмак бериш” маъноларини англатади1065. Жавоб гоҳо ёрдам бериш бўлса, гоҳида унинг аксидир.
Жавобдан олдин сўров бўлиши шарт. Аммо ёрдам – сўрашсиз ҳам бўлаверади.
Қабул тасдиқлаш ва розиликдир. Аммо жавоб гоҳо тасдиқлаш ва розилик бўлади, гоҳида эса йўқ1066.
Ижмолий ҳукми
3. Жавоб беришга доир таклифий ҳукмлар сўралган ишларга қараб турлича бўлади.
Ислом даъватларига, дин фарзларидан иборат хитобларга ҳамда амирнинг жиҳодга чақириғига ижобат қилиш ҳеч бир ихтилофсиз вожибдир1067.
Ўзгалардан зарарни дафъ этиш учун ижобат қилиш иттифоқ ила вожибдир. Масалан, ёрдам сўраган кишига ёрдам бериш. Ҳатто ушбу ҳолатда намоз ҳам бузилади1068.
Хусумат ва низоларни бартараф этишга ижобат қилиш ҳам уламолар иттифоқига кўра вожибдир. Масалан, қози олдидаги жавобгарнинг чақириғига, гувоҳлик масъулиятини олишга ижобат қилиш1069.
Баъзи ижобатлар мустаҳаб саналади. Масалан, муаззин айтган азон лафзларини такрорлаш ила унга ижобат қилиш1070.
Гоҳо баъзи ижобатлар ҳаромдир. Бунга гуноҳ-маъсиятга чақирганда “лаббай”, дея бориш ёки ёрдамлашиш ила унга ижобат этишни мисол қилиш мумкин1071.
Аммо битимлардаги “ийжоб” муқобилидаги ижобат1072 фақиҳлар урфида “қабул” дейилади.
Яна “Аллоҳ таолога нисбатан ижобат қилиш” дейилганда, инсон дуоси ва амали сабабли Аллоҳдан умид қиладиган қабул тушунилади1073.
Ўрганилган ўринлари
4. Ижобатнинг бир қанча ҳукмлари бор. Уларнинг барчаси ўрни билан батафсил баён қилинади. Никоҳ бобида валима чақириғига ижобат қилиш, жиҳод бобида ота-онага ижобат этиш, намоз бобида Жума хутбаси асносида саломга жавоб қайтариш, Жума чақириғига ҳаракат қилиш, васият ва савдо-сотиқ каби битимлардаги ижобат (қабул) шулар жумласидандир1074.
1063 Лисонул араб. Аҳмад ибн Муҳаммад Файюмий. Ал-Мисбаҳул мунир. Роғиб Исфаҳоний. Муфродот фил ғорибил Қуръон. جوب [ж, в, б] моддаси.
1064 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 1-ж. 265-б. Ғоятул муҳтож. “Мустафо Ҳалабий”. 8-ж. 47-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 5-ж. 348-б. Али ибн Халаф Моликий. Кифоятут толиб. “Мустафо Ҳалабий”. 2-ж. 34-б.
1065 Аҳмад ибн Муҳаммад Файюмий. АлМисбаҳул мунир.
1066 Аҳмад ибн Муҳаммад Файюмий. АлМисбаҳул мунир.
1067 Абдуллоҳ ибн Аҳмад Қуртубий. Тафсири Қуртубий. 7-ж. 389-б. 9-ж. 306-б. Али ибн Халаф Моликий. Кифоятут толиб. 2-ж. 315-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 7-ж. 100 ва 135, 140-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. “Ийсо Ҳалабий”. 2-ж. 231-б. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 1-ж. 553-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний. 2-ж.145-б.
1068 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 1-ж. 478-б. Муҳаммад ибн Аҳмад Иллиш. Минаҳул жалил. 1-ж. 187-б.
1069 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 6-ж. 224-б. Али ибн Халаф Моликий. Кифоятут толиб. 2-ж. 271-б. Шаҳобиддин Аҳмад Қалюбий ва Шаҳобиддин Аҳмад Умайра. Ҳавошил Қалюбий ва Умайра ъала Шарҳил Маҳаллий ъала Минҳажит толибин. “Мустафо Ҳалабий”. 2-ж. 155, 196- бетлар. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 9-ж. 86, 146-б.
1070 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 1-ж. 265-б. Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сағир ъала Ақробил масолик ила мазҳаби Имом Молик. 1-ж. 87-б. Иброҳим ибн Али абу Исҳоқ. Ал-Муҳаззаб фий фиқҳил Имом Шофеъий. 1-ж. 58-б.
1071 Абу Лайс Самарқандий. Танбеҳул ғофилийн. 216, 220-б. Шиҳобиддин Қарофий. Ал-Фуруқ. “Дор иҳёил кутубил арабия”. 1-ж. 79-б. Али ибн Халаф Моликий. Кифаятут толибир Раббоний. 2-ж. 328, 334-бетлар.
1072 Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 6-ж. 333-б. Муҳаммад ибн Аҳмад Иллиш. Минаҳул жалил. 2-ж.
1073 Абу Лайс Самарқандий. Танбеҳул ғофилийн. 145, 146-б. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 1-ж. 554-б.
1074 Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. 5-ж. 221-б. 1-ж. 478-б. Али ибн Халаф Моликий. Кифаятут толибир Раббоний. 2-ж. 378-бетлар. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 2-ж. 145-б. Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий. Бадоиъус саноиъ. 6-ж. 333-б.
“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган