Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг шаръий ҳукми

1648

(50-қисм 51-қисм 52-қисм 53-қисм 54-қисм 55-қисм 56-қисм 57-қисм 58-қисм 59-қисм 60-қисм 61-қисм 62-қисм 63-қисм 64-қисм 65-қисм 66-қисм 67-қисм 68-қисм 69-қисм 70-қисм 71-қисм 72-қисм 73-қисм 74-қисм)

Ибронинг шаръий ҳукми

12. Ибро шариатда умумий тарзда жорий этилгандир. Унга нисбатан бешта машҳур таклифий ҳукм мавжуд: Олдин ҳақ тўла олинган бўлса, ибро вожибдир. Чунки унда ҳақдорнинг бароатини эътироф қилиш бор. Бу Аллоҳ таолонинг: “Аллоҳ адолатга буюради” оятида амр этилган ва “Қўлга то адо этгунича, олган нарсаси лозимдир”, ҳадиси билан таъкидлангандир. Бу ҳукмнинг “Салам” бобидаги мисолларидан бири – салам молига масъул киши баро́ ат мақсадида зудлик билан салам молини ҳозир қилса, салам буюрган киши уни қабул қилиш ёки кечишга мажбур қилинади. Бу танлаш имкони бор вожибдир. Касодга учраган одамнинг ҳукми ҳам шундай. У агар ашё ҳақдорларнинг ҳақи жинсидан бўлса, уни олишга ёки кечишга мажбурлаши мумкин. Ибро гоҳида ҳаром ҳисобланади. Хусусан, ботил келишувлар сирасида содир бўлса. Чунки “Ибронинг ботиллиги” бўлимида шундай келадики, ботилни ўз ҳолича қолдириш ҳаромдир.

Ўлим тўшагида ётган ҳолатда меросхўридан ёки бошқадан молининг учдан биридан кўпроқ қисмини кечиб юборса (яъни кечиб юборган ҳақи умумий молининг учдан биридан кўпроқ қисмини ташкил этса) ва бунга (меросхўрлар) ижозат берса, у макруҳ иш қилган бўлади. Унинг макруҳ дейилишига асос меросхўрларни зое қилишдир. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу молининг барчасини садақа қилишга қасд қилиб турганида унга қарата: “Меросхўрларингни бой ҳолатда қолдиришинг уларни бечора, одамлардан тиланадиган ҳолатда қолдирганингдан яхшидир”, деганлар. Аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам молнинг учдан биргача бўлган қисмини васият қилиш мумкинлигини айтганлар.

13. Шунга қараганда ундаги ғолиб ҳукм мандубликдир. Шунинг учун ҳам Хатиби Ширбиний раҳматуллоҳи алайҳ: “Ибро – матлуб иш. Шу сабаб кафолатдан фарқли равишда, унда йўл кенгроқ олинади”, дейди. Бунга сабаб у эҳсоннинг бир тури эканидир. Чунки у кўпинча зиммасини қарз юки босиб турган камбағалдан қарзни соқит қилишни ўз ичига олади. Ҳатто у қарзни адо қилиш қийин бўлмаган одамга нисбатан содир бўлса ҳам – бу ҳақдор ва қарздор орасидаги меҳрни зиёда қилади. Демак, у доимо яхшилик ва мурувват маъносидан холи эмас. У Аллоҳ таолонинг: “Агар камбағал бўлса, бой бўлгунча муҳлат беринг. Агар билсангиз садақа қилмоғингиз яхшироқдир”, деган ояти ўз ичига оладиган амалдир. Бу борада кўплаб ҳадислар ҳам ворид бўлган. Отасининг қарзини тўламоқчи бўлиб турган Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис шулар жумласига киради. Шунингдек, бу борада Муоз ибн Жабал ва Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳуларнинг камбағалликдан қийналганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қарз берувчиларни улардан ўз ҳақларининг ҳаммасини ёки баъзисини кечишга қизиқтирганлари ҳам собит бўлган.

Баъзи шофеъийлар қийналган одамдан қарзни кечиб юбориш (қарз беришдан) афзал эканини айтиб ўтганлар. Бошқа ҳолатларда эса қарз бериш афзал, дейилади.

Юқорида баён этилган ҳолатлардан бошқа ўринларда ҳақни кечиб юбориш – ақд ва тасарруфларнинг каттагина қисмида жорий бўлган асл қоида – мубоҳлик бўйича қолади. Бу мубоҳлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлган пайтларда инсонларнинг ўзаро муомалаларидаги келишув ва тасарруфларда жорий бўлган ҳамда у зот маъқуллаган ишдир. Айниқса, бу нарса кечиб юборувчи(қарздор тан олмагани сабабли) ҳақини олишдан ожиз бўлган ўринларда яққолроқ намоён бўлади. Зеро, бундай ҳолатда яхшилик қилишнин ўрни топилмагани учун ушбу ҳолат эҳсон мақоми ҳисобланмайди.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

1534 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

1321 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

1609 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1622 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

1273 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

1310 21:50 24.05.2022
« Орқага