Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Каспий денгизи сув сатҳи пасаймоқда

2242

Каспий денгизида сув сатҳи пасаймоқда. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев «ECOJER» халқаро конгресси пайтида маълум қилган.

Денгиз сатҳи 2006 йилдан бери пасаймоқда. 2020 йилга келиб денгиз сатҳи 1 метрдан кўпроқ пасайди, Болтиқ тизими бўйича унинг сатҳи минус 28,23 метрга яқинлашиб қолди.

«Каспий денгизи тарихига кўра денгиз сатҳининг минус 28,5 метргача тушиши унинг экотизими учун ўта хавфлидир», - деган у.

Унинг сўзларига кўра, бу Каспий денгизининг қирғоқ зонасида, айниқса Қозоғистон секторида ўзгаришларга олиб келди. «Ушбу давр мобайнида денгиз майдони 22 минг квадрат километрдан кўпроққа камайган. Бундан ташқари, унинг ярми Шимолий Каспий денгизининг Қозоғистон қисмига тегишли», - деган Мағзум Мирзағалиев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каспий саммити иштирокчилари якуний баёнотни имзоладилар

1212 15:35 30.06.2022
« Орқага