Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Кашмирийни Кашмирий қилган жиҳат...

1799

Бир куни дарс мобайнида ҳазрати муфтий Кифоятуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ ўз талабаларидан шундай деб сўрадилар: 

“Айтингчи, Ҳазрати Мавлоно Анвар Шоҳ Кашмирий бу даражада фахрли ва забардаст олим қандай бўлдилар?”

Талабалар, ўз қизиқишларига кўра жавоб бердилар. Тафсирга қизиқиши бўлган талаба Ҳазрати Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ буюк муфассир эдилар деди. Ҳадисга қизиқиши бўлган талаба Ҳазрати Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ буюк муҳаддис эдилар деди. Шеърларга қизиқиши бўлган талаба Ҳазрати

Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ буюк шоир эдилар деди. Хуллас, талабалар ўз қизиқишларига кўра жавоб беравердилар ва Муфтий жаноблари жим туриб талабаларнинг жавобларини эшитавердилар. 

Охири талабалар: “Жаноб Муфтий ҳазратлари ўзингиз бу саволга жавоб айтиб беринг”, дедилар. 

Муфтий ҳазратлари шундай дедилар: “Мен бир куни сиз қандай қилиб Ҳазрати Кашмирий бўлдингиз дея ўзларидан сўраган эдим. У киши, мен китобларга одоб сабабли Кашмирий бўлдим деб жавоб бердилар”. 

Талабалар: “ Ҳазрат китобларга бошқа одамлар ҳам одоб кўрсатадиларку?” дейишди. Ҳазрати Кашмирий айтдиларки: “Мен кўрсатган одобчалик одобни, эҳтимол, ҳеч ким кўрсатмас. Чунки, мен ҳеч қачон бетаҳорат бирор китобни мутолаа қилмадим. Мутолаа мобайнида китобни ўзимга тобеъ қилиш ўрнига, ўзимни ўзим китобга тобеъ қилдим. Масалан, агар саҳиҳи Бухорийни мутолаа қилаётган бўлсам ва ҳошия ўқишлик керак бўлса, у ҳолда мен китобни ўз жойида турганча қўяман ва ўзим жойимни ўзгартириб, тўрт тарафдан ҳошияни ўқиб оламан. Мен крават устида ўтириб, ҳеч қачон бирор диний китобни оёқ тарафига қўймадим. Ҳамиша бош тарафга қўйганман. Ҳеч қачон тарих китобларини (адабиёт, риёзат ва табиий) фанлар китоблари устига қўймадим. Ҳеч қачон ҳадис китобларини тафсир китоблари устига қўймаган эдим. Балки, Қуръоннинг таржима ва тафсирини, Қуръони карим устига ҳам қўймадим.  Шу тарзда китобларга одоб мени Анвар Шоҳ Кашмирий қилиб юборди”. 

«Кашкуле ҳикоят» китобидан Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кашмирлик хаттот Қуръон Каримнинг 500 метрлик нусхасини яратди 

947 18:15 10.08.2022

Покистон ТИВ баёноти: ҳиндлар Кашмирнинг тарихий ҳақиқатларини бузиб кўрсатмоқда

1096 19:20 25.07.2022

Қуръони Карим 500 метрли қоғозга тўлиқ кўчирилди

921 12:05 13.07.2022

“Ҳиндистон 75 йил аввал босиб олган ҳудудида халқаро анжуман ўтказмоқчи?” – Исломобод

1060 13:50 27.06.2022

Покистон Кашмир ва Кипр масаласида Туркия билан ҳамфикр

945 11:55 24.06.2022

Кашмирнинг асосий масжиди икки йилдан бери ёпиқлигича қолмоқда

1359 15:55 16.12.2021
« Орқага