Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Карантин сабаб тайинланиши кечиккан пенсиялар тўлиқ қоплаб берилади – Пенсия жамғармаси

973

Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар беришича, республикада карантин эълон қилинган муддатдан эътиборан (2020 йил 24 март) муайян сабабларга кўра ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўз вақтида мурожаат қилолмаган фуқароларга ўтган даврлар учун ҳам маблағ тўлиқ тўлаб берилади

“Республикамизда пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизнинг асосий сиёсатларидан бири ҳисобланади. Бунга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-752 сон Қонуни мисол бўла олади.

Ушбу Қонун билан фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи карантин даврида (амал қилган вақтда) пайдо бўлган ва карантин сабабли пенсия тайинлаш учун мурожаат қила олмаган фуқаролар ушбу карантин тугаганидан кейин бир ой ўтиб мурожаат қилган тақдирда ҳам фуқароларга пенсиялар карантин даврида пенсияга бўлган ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан тайинланади ва бир йўла тўлаб берилиши белгиланди.

Бу нима дегани?

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 24 мартдан коронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилинган ва бугунги кунга қадар бекор қилинмаган. Бунда, фуқаро пенсия олиш ҳуқуқи 2020 йил 24 мартдан кейин пайдо бўлиб, пенсия тайинлаш учун 2022 йил март ойида мурожаат қилган бўлса ҳам унга пенсия ҳуқуқи пайдо бўлган санадан бошлаб тўлиқ тўлаб берилади.

Мисол учун, фуқаро (еркак) 2020 йил 1 май куни 60 ёшга тўлди. Бироқ, турли сабаблар туфайли пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасига ўз вақтида мурожаат қила олмади ҳамда 2022 йил январь ойида (яъни 20 ойдан кейин) пенсия тайинлаш учун мурожаат қилди. Бунда ушбу фуқарога 2020 йил1 майдан пенсия тайинланиб, унга 2020 май – 2022 йил январь ойлари (20 ой) учун пенсияси бир йўла ҳамда келгусида ҳар ойлик пенсияси тўланади”, дейилади жамғарма маълумотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади 

948 15:22 20.09.2022

МДҲ мамлакатларидаги ўртача пенсиялар

2151 21:26 29.07.2022

1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади

2023 16:15 29.04.2022

Пенсия тизимида янги нафақа ва хизмат тури жорий этилди

1929 15:15 21.04.2022

Пенсияни пластик картада олувчиларга 1 фоиз қўшимча пул берилади – Президент қарори

1078 12:15 08.04.2022
« Орқага