Москва шаҳар Басманний туман суди публицист ва жамоат арбоби Кара-Мурза икки ой (12 июнга қадар)га ҳибсга олди.
У РФ Жиноят кодексининг "Россия Федерацияси Қуролли кучлари тўғрисида атайин ёлғон маълумотни оммавий тарқатиш" моддаси бўйича иш доирасида гумон қилинмоқда. Бунинг ортидан журналист 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков вазиятга изоҳ берди.
Песковдан Кремл бунга қандай қараши ва ушбу модда бўйича таъқиблар сиёсий мотивларга эга бўлиши мумкинми ёки йўқми, деб сўралган.
«Бу ҳаракатлар мавжуд қонунларга асосан амалга оширилмоқда. Тергов қўмитаси ўз ваколатлари ва мажбуриятларини ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширади. Биз бунга шундай муносабатда бўламиз», — дея таъкидлади Кремл вакили.
Публицистнинг ҳибсга олингани 11 апрел куни маълум бўлди. Дастлаб у Хамовники ИИБга олиб кетилиб, “Ички ишлар органи ходимига бўйсунмаслик” моддаси бўйича маъмурий баённома тузилди. Протоколга кўра, Кара-Мурза полициячиларни кўриб, "ҳаракат траекториясини ўзгартирди" ва ҳибсга олиш пайтида "ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган ҳолда фаол қаршилик кўрсатди".
12 апрель куни Москванинг Хамовники суди Кара-Мурзани 15 суткага маъмурий ҳибсга олди. Жамоат арбобининг ўзи айбига иқрор бўлмаган.