Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЖССТ коронавируснинг келиб чиқиши бўйича терговни қайтадан бошлайди

1211

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемиясига сабаб бўлган вируснинг келиб чиқиши бўйича терговни қайта бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради The Wall Street Journal.

Унинг вакиллари таъкидлаганидек, бу муаммони ҳал қилиш учун жуда кам вақт қолди. ЖССТ  таркибига биохавфсизлик ва лаборатория хавфсизлиги бўйича мутахассислар, шунингдек ҳайвонлар касалликлари бўйича мутахассислар кирадиган 20 кишилик гуруҳни йиғиш режасини тузган.

Аввалги халқаро олимлар гуруҳи ХХРда январдан февралгача ишлаган эди. Улар Ухан вирусология институти, жумладан BSL-4 лабораториясига ташриф буюришган. Бу вирус тарқалиши, касалхона, Хуанан денгиз маҳсулотлари бозори ва касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази ҳақидаги миш-мишлар билан боғлиқ эди.

Якуний ҳисоботга кўра, SARS-CoV-2 одамларга кўршапалаклардан бошқа ҳайвон орқали юққанлиги тахмин қилинган: шунга ўхшаш патогенлар панголинларда топилган, бу вируснинг турлар орасидан ўтишини кўрсатади. Аммо, ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус, мутахассислар вирус манбасини топа олишмагани учун  лабораториядан чиқиш версиясини қўшимча текширишга чақирган.

Август ойи бошида АҚШ Вакиллар палатасидаги республикачилар вируснинг Ухандаги лабораторияда пайдо бўлган деб ҳисобланган  ҳисоботни эълон қилишди. Бунда улар очиқ манбалардан олинган маълумотларга ва билвосита далилларга асосланган эди.

Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази мутахассислари ўз навбатида, коронавирусни Уханга музлатилган озиқ-овқат пакетларида олиб келиш мумкинлигини тахмин қилишган. Худди шу гипотезани ЖССТ ишчи гуруҳи аъзолари илгари суришган эди, лекин улар буни асосий далил деб ҳисоблаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яҳудий олима “жинсий тарбия дарслари” ҳақида нималар деган?

5296 09:05 28.07.2023

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг рўзадорларга муҳим тавсиялари

3118 10:50 23.03.2023

ЖССТ янги пандемия хавфидан огоҳлантирмоқда

801 13:45 02.03.2023

ЖССТ коронавируснинг янги тўлқини бошланишидан хавотирда

832 14:40 05.01.2023

Ўзбекистоннинг ЖСТ га аъзо бўлишини тезлатиш муҳокама қилинди 

1135 20:00 13.12.2022

Эҳтиёт бўлинг, сиз ҳам эшитиш қобилиятингизни йўқотишингиз мумкин

1811 18:50 18.11.2022
« Орқага