Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Жиддий ва ножиддий одам 

1750

Менимча, одамнинг жиддий ё ножиддийлиги ундаги даъво ва амалнинг мутаносиблигига қараб бўлади. 

Кимнинг амали даъвосидан юқори бўлса, у жиддий одам. 

Кимнинг даъвоси амалидан юқори бўлса, у ножиддий одам. 

Катта олим бўлиш даъвоси бор одамнинг кунига ярим соат ҳам китоб ўқимаслиги унинг ножиддийлигини кўрсатади.

Исломнинг иззати ва шарафини қайта тиклаш каби тоғдек оғир даъвони қилиб, ёдлаб олган тўрттагина гапни тўтиқушдек такрорлайвериш билан овора бўлган кишида жиддийлик бўладими?

Шариатни ҳимоя қилиш даъвоси билан гапираётган одам оғзидан чиқаётган ҳимоя қилувчи гапнинг шариатга тўғри келиши ё келмаслигини ўйлаб кўрмаслиги, устозлардан сўраб суриштирмаслиги унинг ножиддийлигидир.

Мунаққидлик даъвоси билан иш қилаётган кимсанинг танқидга тоқатсизлиги унинг ножиддийлигидир.

Адолатсизликка қарши кураш даъвосидаги кишининг ҳар ишида, ҳар гапида адолатсизлик қилиши, боз устига шу айбини тан олмаслиги, жилла қурса, айб ё айб эмаслигини изланиб ўрганмаслиги унинг ножиддийлигидир.

Ножиддийлик шу даражага етиб боряптики, жамиятдаги одамни қон йиғлатадиган бирон  иллатни топиб гапириш мода бўлиб кетиб қоляпти. Бу фожиа!!!

Азизлар, жиддий одамга айланайлик. Бунинг учун даъвони камайтириб, амални кўпайтирайлик.

Бу гап аввало ўзимга қаратилган.

Муқим Маҳмуд

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага