Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Жаннатга кимлар киради?

7898

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Макоримул ахлоқ – энг яхши хулқлар ўнтадир. У отада бўлади, ўғлида бўлмайди; ўғилда бўлади, отасида бўлмайди; қулда бўлади, хожасида бўлмайди. Аллоҳ таоло бу хулқларни бахт-саодатли бўлишини ирода қилган бандасига беради. Улар: ростгўйлик, қийинчиликда ҳам содиқ бўлиш, муҳтожларга эҳсон қилиш, берилган ҳадя эвазига ҳадя қайтариш, омонатдорлик, қариндошлик ришталарини боғлаш, қўшни ва дўст ҳақига риоя этиш, меҳмондўст бўлишдир. Буларнинг бошида ҳаёли бўлиш туради”, дедилар.

Яна: “Яхши ахлоқлар Аллоҳнинг ҳузуридаги хазина бўлиб, Аллоҳ қай бир бандага яхшиликни хоҳласа, ундан бир хулқни ўша бандага ато этади”, деганлар.

Булар Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан келиб чиққан ахлоқлардир. Хулқ ва одат бир маънога эгадир. Одамзоддаги оддий феъл-атворлар эса, унга берилган табиий хулқлардир. Сўнгра Аллоҳ хоҳлаган бандаларига Ўз фазлу марҳаматидан ҳузуридаги ахлоқ хазиналаридан бир, икки, уч ва ундан ортиқ яхши ахлоқларни ато этади.

Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) айтади: “Сен қўпол бир кишини кўрдинг, уни синаб кўрсанг қалбида имон бор экан. Энди бунинг акси ўлароқ бир хушбичим кишини кўрдинг ҳамда уни имтиҳон қилиб кўрганингда имондан бирор нарсани топа олмадинг. Аллоҳ кимга хоҳласа диндан ва ҳусни хулқдан насиба беради”.

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилиб айтадилар: 

“Бизга Тойй қабиласи асирлари олиб келинди менга бир жория (аёл) тушди. У қора танли, кўзлари чиройли, лабининг усти қора ичи қизил, бўйни узун, икки юзи силлиқ, кенг пешонали, туташ қошли, кичик қулоқли, қирра бурун, бошини тик тутувчи, кенг тўпиқли, ёнбоши ва оёқлари семиз, бели хипча, икки биқини, икки елка­сидан икки ёнбошигача гўштдор эди. Мен уни кўришим билан ёқтириб қолдим ва ўзимга-ўзим «Аллоҳнинг Расулидан шу жорияни менга ўлжа қилиб беришларини сўрайман”, дедим. Мен у билан гаплашганимда унинг чиройли сўзлашига маҳлиё бўлиб, чиройини унутиб қўйдим. Аёл Пайғамбаримизга шундай деди: «Эй Муҳаммад, мени арабларга изза қилмай, ўз йўлимга қўйиб юборсангиз. Чунки мен қавм бошлиғининг қизиман. Отам қийналганларга ёрдам берар, бечораларни ҳимоясига олар эди, меҳмондўст бўлиб, очларни тўйдирар, мусийбатзадаларга кўмак берар, мискинларга таом улашар, ўзаро салом беришни канда қилмас ва ҳеч бир ёрдам сўраб келган ҳожатманд кишининг қўлини қуруқ қайтармас эди. Мен мана шу сифатларга эга бўлган Ҳотам Тоййнинг қизиман».

“Эй қизгина! Бу ҳақиқий мўминнинг сифатларидир. Отанг мусулмон бўлганида эди, биз унга раҳмат сўраган бўлар эдик. Уни қўйиб юборинглар. Унинг отаси гўзал ахлоқларни яхши кўрар эди. Аллоҳ таоло ҳам гўзал ахлоқларни яхши кўради”, дедилар.
Шунда Абу Бурда ўрнидан туриб: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ гўзал хулқларни яхши кўрадими?”  деб сўради. У зот: “Эй Абу Бурда, Жаннатга фақатгина ҳусни хулқлиларгина киради”, дедилар.

Юқоридаги биринчи келган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Макоримул ахлоқ – энг яхши хулқлардан ўнтасини санадилар. Улардан: ростгўйлик.

Рост сўзлаш имондандир. Ёлғон эса, кишини имондан узоқлаштиради. Зеро, бир киши ёлғон гапираётганда: бу шундай бўлган эди, дейди. Бордию у айтгандек бўлмаган бўлса, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўлади. Чунки бирор киши бирор нарсани Аллоҳ бўлдирди деб ўйласаю, у бўлмаган бўлса, Аллоҳга нисбатан туҳмат қилган бўлади. Бу борада Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) айтадилар: Ёлғон имондан четлатувчидир. Ростгўйлик эса, имондандир.

Имом Термизийнинг “Орифлар тасаллиси” сайланмасидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамазоннинг бошқа ойлардан фарқи 

1300 16:10 04.04.2022

Динимни ўрганаман: эр-хотинлар жаннатда бирга бўлишадими?

4501 20:05 01.04.2022

Жаннат аҳлининг кўриниши

2978 19:05 12.05.2021

“Қўлларимдан тутиб мени жаннатга етакласа...”

3317 04:00 09.05.2021

Эҳсонингиз жаннат бўлсин!

3265 18:00 25.04.2021

Арш соясига кирадиган етти киши

5491 23:00 04.04.2021
« Орқага