«Иқро» кўрсатуви — Қуръони Каримни тажвид қоидалари асосида ўрганмоқчи бўлганлар учун устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан...
AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали орқали эфирга узатилиб борилаётган «Иқро» кўрсатуви Қуръони Каримни ўқиб-ўрганишда дастуруламал бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг одамлардан бўлган аҳли бор», дедилар. «Улар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Қуръон аҳли, улар Аллоҳнинг аҳли ва хос кишиларидир», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.
Дастурни ҳар куни эфирларимизда соат 14:15 да ҳамда YouTube ижтимоий тармоғи орқали томоша қилишни унутманг!