Анвар Нарзулла, «Моҳирдев» онлайн платформаси бош директори: «АйТи (IT) фирибгарларнинг бир тури Fishing. Улар интернетдаги бирон сайтни олиб шунинг клонини ясайди. Масалан, интернет магазинини ясаганда унинг битта ҳарфини ўзгартириб қўяди. Сиз унга эътибор бермайсиз. Натижада тўлов қилиб, паролингизни киритасиз ва сизни барча телеграм маълумотларингиз, контактларингизни кўради. Бу Fasebookда кенг тарқалган. Бизга ҳам кириб келиши мумкин ва бундан огоҳ бўлишимиз керак. Биринчидан жозибадор нарҳларда маҳсулотлар қўйилади. Уни нақт пулда тўламоқчи бўлсангиз курьер маҳсулотни олиб келади. Маҳсулотни пулни тўламасдан олдин очолмайсиз. Натижада уйга келиб қутисини очсангиз ичида ғишт бўлади. Яна бир фирибгарлbк тури бу Carding. Бу картангиздан пулни ечиб олиш ҳисобланади. Бу тури бизда тарқалмаган, хорижда жуда ривожланган. Банкаматлар кўчада назоратсиз туради. Бундан фойдаланган фирибгарлар камера ўрнатиб картангиз ҳақидаги барча маълумотларни олиши мумкин»