Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Индонезиялик имомлар БАА масжидларида хизмат қилади

1364

Индонезиялик ёш имомларнинг илк гуруҳи Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)га етиб келди. Улар бу ердаги масжидларда хизмат қилади, дея хабар беради The National нашри.

Март ойида БААнинг Ислом ишлари бўйича бош бошқармаси Индонезияда имомлар учун кенг қамровли саралаш ўтказган эди. Ушбу саралашдан 28 нафар имом ўтишга муваффақ бўлди ва улардан 15 нафари аллақачон БААга етиб келди. Қолган 8 нафари ноябрь ойининг ўрталарида келади. Келгусида Индонезиядан БААга олиб келинадиган имомлар сонини 200 нафарга етказиш режалаштирган.

Индонезияликлар Абу-Даби, Рас ал-Хайма ва бошқа амирликлардаги масжидларда имомлик қилади.

“Индонезия имомлари” дастури Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, шайх Муҳаммад ибн Зайд томонидан Индонезия президенти Жоко Видодо билан ҳамкорликда бошланган.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

FIFA Исроилга қарши сиёсати учун Индонезия U-20 Жаҳон чемпионатини бекор қилди

2297 10:10 31.03.2023

Турли мамлакатларда Рамазон ойида ифторлик пайти (фотожамланма)

2082 15:05 28.03.2023

Индонезиянинг Исроил терма жамоаси бўйича қарори туфайли Жаҳон чемпионати бошқа давлатда ўтказилиши мумкин

1893 21:50 27.03.2023

Машҳур масжиднинг кичрайтирилган нусхаси Индонезияда очилади

1293 20:45 07.02.2023

Индонезияда пандемия чекловлари бекор қилинди

917 21:30 31.12.2022

Индонезия 100 та оролини ким ошди савдосида сотмоқчи

1241 18:40 02.12.2022
« Орқага