Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Илоҳий китоблар. Забур

15280

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ тафсирида бундай келтиради:  Аллоҳ таоло марҳамат этади: 

«Довудга эса Забурни бердик». [Нисо сураси: 163-оят]. 

Забурда бир юз элликта сура бўлиб, унда на ҳукм, на ҳалол ва на ҳаром ҳақида оят бўлган.

Забурдаги оятлар ҳикматлар ва мавъизалар иборат бўлгандир". 

("Ал-жомеъ ли-аҳкамил-Қуръан". 6/15.)

Аҳли сунна вал жамоа ақидасига кўра,  Аллоҳ таоло тўртта китоб нозил қилган:  Забур, Таврот, Инжил ва Қуръон. 

1. Забур  -  Довуд алайҳиссаломга.

2. Таврот  -  Мусо алайҳиссаломга.

3. Инжил  -  Ийсо алайҳиссаломга.

4. Қуръон  -  Муҳаммад алайҳисаломга нозил қилинган. 

Аввалги уч китобдан Забур йўқ бўлиб кетган. Аммо у ҳақида баъзи уламоларимиздан юқоридаги каби қавллар келтирилган. 

Кейинги икки китоб Таврот ва Инжилнинг асли қолмаган бўлиб, ўзгартирилгандир. Бугунги кунда бу икки китоб Аллоҳ таоло нозил қилган китоблар эмас. 

«Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!». [Бақара сураси:  79-оят]. 

Охирги ва аввалги китобларни мансуҳ қилган, бирон бир ояти ўзгартирилмайдиган, қиёматгача ҳукми боқий қолувчи китоб  -  Қуръони каримдир. 

«Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз» [Ҳижр сураси:  9-оят]. 


Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Худонинг қайси дини ҳақ?  

3196 22:00 27.01.2020
« Орқага