Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Икки дўст бозорда

1988

(3-қисм)

Шайх Абул Ҳасан Надавий:  Болажонлар учун ҳикоялар

(4-қисм)

Умар дўсти Холиддан: “Дўстим, бу шаҳарнинг бозорига бордингизми?” – деб сўради.
Холид: “Йўқ, дўстим, мен бу шаҳарда янгиман ва йўлни ҳам билмайман”, деб жавоб берди. 
–  Ундай бўлса мен билан юра қолинг, мен  зарур нарсалар олиш бозорга кетаётган эдим, иншааллоҳ шомгача қайтиб келамиз.
–  Машааллоҳ. Бу бозор катта ва дўконлари ҳам тоза ва гўзал экан. Умар, бу қанақа дўкон?
–   Бу мева дўкони, қаранг мевалар ва уларни сотиб олаётган инсонларни кўраяпсизми? 
–   Мен мевалар, банан, қуритилган мевалар ва апельсинлар сотиб олиб, баъзи дўстларимни нонушта қилишга таклиф қилмоқчиман.
–  Қуритилган нарсалар ҳозирги кунларда жуда қиммат бўлиб кетган, апелсин хали нордон, банан эса яхши.
–  Келинг меваларни савдолашайлик
–   Яхшиси эрта тонгда кўкатлар бозоридан сотиб олиш керак. У ерда  мевалар кўп ва арзон бўлади.
–   Мен ҳам шундай ўйлаётган эдим. Бу қанақа дўконлар экан?
–   Булар кийим дўконлари. Қаранг одамлар кийим савдо қилишяпти. Келинг, киринг, мен ҳам туфли олишим керак.
–   Юринг мен ҳам сиз билан биргаман.
–  Илтимос менга лойиқ яхши туфли кўрсатинг.
–  Мана бу яхши сифатли чиройли туфли.
–  Зўр экан аммо менга катталик қилди.
–  Мана буниси жуда сифатли, – деди дўкон эгаси.

Бунинг нархи қанча? – сўради Умар.
Дўкон эгаси:
–  Олти рупия, – деди.
–  Арзонроқ ҳам бўладими? 

Дўкон эгаси: Бундан арзонроғини бозордан топа олмайсиз, – деди.
Умар унга жавобан: 
– Гапингизни рост деб ишонаман. Чунки сиз мусулмонсиз. Мусулмонлар эса ёлғон сўзламайди ва алдамайди, – деди.
–  Мана бу одамлар овқатланаётган жой нима? – саволга тутди Холид
–  Бу одамлар овқатланадиган ошхона. Шаҳримизда ошхоналар кўп.
–  Мен қишлоқда ҳеч ҳам ошхона кўрмадим? 
–  Чунки шаҳарда меҳмонлар ва саёҳатчилар бўлиб, уларнинг қишлоқда яшайдиган ва таомланадиган уйлари йўқ. Шунинг учун улар ошхонада овқатланишади. Қишлоқда эса мусофирлар кам бўлиб ошхонага эҳтиёж кам.
–  Қоғоз, сиёҳ, қалам, расм дафтар ва  бошқа ёзув воситаларини қаердан топамиз? 
–  Мана бу мактаб учун керакли барча эҳтиёжларни топса бўладиган дўкон.
–  Раҳмат, азиз дўстим, менга катта ёрдам бердингиз. Энди уйга қайтиб шом намозини ўқишни ўйлаб турипман.
–  Ҳа! Менинг ҳам  ишим қолмади, – деди Умар.

(Давоми бор)

Таржимон Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уч хайрли дўст

1259 09:00 24.01.2023

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

2899 09:32 25.03.2022

Агар дўстинг ҳақида ёмон хабар эшитсанг...

1748 05:00 07.05.2021

Дўстларни меҳмон қилмоқнинг ажри

2151 15:30 06.04.2021

Дўстингизнинг пешонаси қандай?

1664 16:59 24.03.2021

Ўрта йўл

2696 15:44 21.12.2020
« Орқага