Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ибн Синонинг музей кўринишидаги рамзий уйи барпо этилади

1681

Бухоро вилоятида пешкулик тадбиркор томонидан Афшонанинг Абу Али ибн Сино яшаган даврга хос қиёфаси яратилади.

Маълум қилинишича, пешкулик тадбиркор «Мироншоҳ Мираҳмад медсервис» МЧЖ раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Эркин Болтаев томонидан Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган қадимий Афшона қишлоғининг Х асрга хос қиёфасини яратиш устида иш олиб бормоқда. У барпо этмоқчи бўлган «этник қишлоқ» таркибида Ибн Синонинг музей кўринишидаги рамзий уйи ҳам қад ростлайди.

Унда аллома яшаган даврни эслатиб турувчи китоблар, лавҳлар, доривор ўсимликлар, тиббий асбоб — ускуналар, жарроҳлик столи, ҳаммом, танча, тандир, зулук билан даволаш, турли муолажа усуллари кўргазма тариқасида ташкил этилади. Кигиздан қадимий усулда пойабзал тикиш, машҳур «занданича» матоси тўқишни йўлга қўйиш, қамишдан бўйра тўқиш, қуритилган мевалардан турли шифобахш дамламалар тайёрлаш, парҳез нонлар ёпиш орқали сайёҳлар кўз ўнгида буюк аллома яшаган давр гавдалантирилади.

Шунингдек, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар Афшонада бўлиб, ушбу лойиҳа билан танишган. Тадбиркорга мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 62 сотих ер майдони ажратилиши айтилган.

Маълумот учун, Ибн Сино нафақат тиббиётга оид асарлар ёзган, балки Қуръон ва ҳадис илми, грамматика ва араб тили билан ҳам муаммал шуғулланган. У 10 ёшидаёқ Қуръони каримни ёд олган ва «Ихлос» сурасини Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан мисоллар келтириб, араб тилида тафсир қилган. Бу эса унинг муфассир бўлганидан дарак беради. Ушбу тафсир айни дамда Саудия Арабистонидаги «Мактабат ул-ҳарами-л-маккий» кутубхонасида сақланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ибн Сино – мутафаккир олим ва янгича тиббиёт асосчиси

2066 22:32 18.04.2022

Ибн Синонинг ҳаёти ва асосий қарашлари

3448 20:00 03.04.2021

Бутун дунё коронавирусга Ибн Сино усулида курашмоқда

2317 06:30 04.06.2020

Суданда японлар қурган  “Ибн Сино” номли шифохона бор

2889 09:00 02.06.2020
« Орқага