Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хушхабар: Рамазон ойида масжидларда хатми Қуръон бўлади

2345

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг матбуот хизмати хабарига кўра, бу йил рамазон ойидаги таровиҳларда хатми Қуръонлар мингдан зиёд масжидда бўлиб ўтади.

“Инша Аллоҳ, бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Қувонарлиси, 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади.
Маълумки, 2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан баҳраманд бўламиз.

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръонлар зиёда бўлиб, тартиб ва ўзгача тароватда ўтмоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди”, дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар: навбатдаги гуруҳ зиёратчилар Умра сафарига жўнаб кетди

1150 11:00 01.02.2022

Хушхабар: бугун янги маърифий телелойиҳа бошланади

2300 17:30 13.01.2022

Хушхабар: Ўзбекистон делегацияси умра сафарини ҳал этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди

1798 10:09 01.12.2021

Хушхабар: Жиззахда «Қуръон ва тажвид» курси очилмоқда

1732 13:25 27.09.2021

Хушхабар: қориларимиз Азҳар ижозасини олишди

4496 15:30 04.09.2021

Рўмол ҳақидаги хабар кўнгилни тоғдек кўтариб юборди

5290 14:26 04.09.2021
« Орқага