Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳиммат недир?

1678

Абдуллоҳ ибн Қайс Абу Умайя Ғифорий айтади: “Бир жангда эдик, душман ҳужум қилиб сафларимизни ёриб ўтмоқчи бўлиб турганда, олдимда турган бир киши ўзига ўзи гапириб шундай деди: “Эй,нафсим! Фалон жангда “бола-чақанг, қавму қариндошинг бор” дединг, сўзингга кириб қайтдим. Яна фалон жангда: “бола-чақанг, қавму қариндошинг бор” дединг, сўзингга кириб қайтдим. Аллоҳга қасамки, сенга ёқса ҳам, ёқмаса ҳам, бугун сени Аллоҳга йўлиқтираман”, – деди. Шунда мен уни кузатаман деб ўзимга аҳд қилдим ва куни билан унинг изидан кузатдим. Қўшин душманга ҳужум қилди, у киши олдинги сафда эди. Душман қўшинга ҳужум қилганда қўшинни ҳимоя қилиш билан овора бўлди. Яна қўшин душманга ҳужум қилганида аввалги сафда пайдо бўлди. Душман ҳужум қилганида яна қўшиннинг ҳимоясига ўтиб олар эди. Куни билан жанг қилди ва охири ярадор бўлиб йиқилди. Мен бориб ўзи ва отидаги жароҳатларни санадим, олтмишдан ортиқ жароҳат олган экан”.

Ҳар бир мўъминда уни эзгуликка бардавом ундаб турадиган ҳиммати ва тўғри йўлни кўрсатиб турадиган илми бўлиши лозим.

Асадуллоҳ Холмуродов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядан келган эҳсон ёхуд муҳожирнинг масжиди

2993 11:05 07.04.2023

Алишер Усмоновнинг ҳиммати

3751 15:34 01.06.2020

Ўғрининг ҳиммати

4202 02:20 09.05.2020

Наманганлик депутатнинг ҳиммати

2259 18:20 25.04.2020

Илм олиш учун ҳимматнинг лозимлиги

3074 07:00 18.03.2020

Қуръон ва суннатда олий ҳимматли бўлишга ундаш

2042 22:30 28.02.2020
« Орқага