Агар сен Аллоҳ таолога ер аҳли ва осмон аҳли каби ибодатлар қилиб, қуллуқ этсанг, то Унга ишончинг бўлмагунича, сендан қабул этмас! Ишончнинг белгиси эса сенга раво кўрган нарсасига чин дилдан рози бўлиб, эмин бўлмоғинг, тоат-ибодатда хотиржам ва озод бўлмоғингдир.
Агар киши уч нарсани севса, дўзах унга бўйин томиридан ҳам яқиндир: бири – яхши таъом емоқ, иккинчиси – яхши либос киймоқ, учинчиси – бойлар билан ўтирмоқ.
Кимки Аллоҳни таниса, унга ҳеч бир нарса махфий қолмас. (Яъни Аллоҳни инсонга Аллоҳ танитар. Чунки: «Раббимни Раббим орқали танидим», дейилган. Кимки Аллоҳни Аллоҳ ила таниса, у ҳамма нарсани билур).
Пиёда манзилга етди, аммо туядаги...
Омонлик танҳоликдадир. Танҳолик ваҳдатда фард (тоқ) бўлмоқ, ваҳдат эса Ундан бошқасини хаёлга сиғдирмасликдир. Саломат-омонлик ана шундадир. Ёлғизлик фақатгина суратда бўлса, тўғри бўлмас! Чунки: «Шайтон ёлғиз киши билан биргадир ва у икки кишидан узоқдадир», деган ҳадиси шариф бор.
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф: Мирзо КЕНЖАБЕК