(Давоми, боши бу ерда)
Ҳанафийлар наздида мурсал ҳадисни қабул қилинишига оид шартлар
Ҳанафийлар ва моликийлар мурсал хабар билан ҳужжатланишни икки нарсага қайдлаганлар:
Биринчиси: Мурсал ривоят қилиш яхшилик ила гувоҳлик берилган уч асрда бўлиши керак.
Иккинчиси: Мурсал ривоят қилувчи шахс сиқа бўлмоғи лозим.
Усулий имом Абу Бакр Жассос раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ривояти ишонилмаган, ундан илм қабул қилиб олиш жоиз бўлмаган кишидан ҳадисни мурсал ривоят қилган инсоннинг ҳолатидан билдикки, унинг мурсаллари бизнинг наздимизда мақбул эмасдир. Гап фақат сабт-сиқа инсонлардангина мурсал ривоят қилган киши тўғрисида кетяпти”.
Имом Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бу мазҳабнинг муҳаққиқлари наздида мурсал ривоят қилувчи шахс аввалги уч аср аҳлидан бўлмоқлиги шарт. Мазкур уч асрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши эканлигини ва ундан кейин эса ёлғон ёйилишига гувоҳлик берганлар”. Яна мурсал ривоят қиладиган одам сиқа бўлиши ҳамда сиқалардангина мурсал ривоят қилишни қасд қилган бўлиши шарт. Агар ривоят қилувчи шахс сиқа бўлмаса ёки ривоятида эҳтиёткор бўлмаса, унинг мурсали бир овоздан қабул қилинмайди.
(Давоми бор).
Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс