Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Француз суди Башар Асаднинг амакиси устидан ҳукм чиқарди

1534

Францияда Сурия президенти Башар Асаднинг амакиси Рифат Асад устидан ноқонуний равишда бойлик орттириш бўйича суд иши якунланди, дея хабар бермоқда Би-би-си. 

Суд уни тўрт йилга озодликдан маҳрум этиш ва 90 миллион долларлик кўчмас мулкларини мусодара қилиш ҳақида сиртдан қарор чиқарди. Бундан ташқари, суд қарорига биноан Лондонда 30 миллион долларлик кўчмас мулк ҳам ғазнага ўтказилади. Айрим маълумотларга кўра, 82 ёшли Асад айнан шу ерда истиқомат қилади. 

Бундан аввал Испания судия ҳам Рифат Асадга қарши иш қўзғатган эди. Суд органларининг фикрига кўра, Рифат Асад 1980-йилларда Сурия давлат ғазнасидан тахминан 272 миллион еврога тенг маблағни Испанияга олиб келган. Асаднинг ўзи эса бунча бойлик Саудия Арабистонидан келган эҳсон ва совғалар эвазига орттирилганини айтган.  

Рифат Асад 1983 йилда акаси Ҳафиз Асадни тўнтаришга уринишда муваффақиятсизликка учрагач, Суриядан қочиб кетган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франциядаги тартибсизликлар замирида нима бор?

1509 18:00 07.07.2023

Эксперт: полициянинг ўсмирни отиб ташлаши "институционал исломофобия белгиси" 

1553 18:52 05.07.2023

Францияда бир кечада норозилик намойишлари туфайли 667 киши ҳибсга олинган

1693 11:35 30.06.2023

Франция: мусулмон футболчилар камалакранг кийим кийишдан кўра майдонга чиқмасликни афзал кўришди

7427 15:25 16.05.2023

Франциянинг Туркиядаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

1138 12:30 28.03.2023

Макроннинг Хитойга ташриф буюриши сабаблари очиқланди

1073 12:50 27.02.2023
« Орқага