Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг расмий саҳифасида Муҳаррам ойининг ўниничи куни (Ашуро куни) қачонга тўғри келиши маълум қилинди. Унга кўра, Aшуро куни Ўзбекистонда милодий ҳисоб бўйича бу йил 19 август, пайшанба кунига тўғри келади.
Ҳайъатнинг изоҳлашича, Aшуро куни бўйича икки хил маълумот тарқалиши муҳаррам ойининг ҳилолини кўришдаги хилма-хиллик билан боғлиқ.
Ислом динида Aшуро куни, ундан олдинги ва кейинги кунлари (бу йил 18-19-20 августга тўғри келмоқда) рўза тутиш тавсия этилади.