Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Фаришталар Аллоҳнинг қизлари эмас...

2025

Мусулмон кимса фаришталар сифатлари ҳақида қуйидагича жазмий ақийдада бўлиши лозим: 

1. Фаришталар Аллоҳ азза ва жаллага доимий ибодатда бўлишар. Уларнинг бирортаси ҳам Аллоҳ субҳонаҳунинг авлоди ёки тенги бўлиши асло мумкин эмас. 
(яъни, Аллоҳ таоло фарзанд тутишдан пок ва мушрикларнинг фаришталар ҳақидаги илоҳнинг қизлари ёки унга ўхшаш ёки бўлмасам унга тенг деган гаплари туҳмат ва ёлғондир).

2. Фаришталар Аллоҳ таолонинг барча амрларига сўзсиз эргашувчи ва бажо келтирувчидирлар. Унга бирон бир ишда исён этувчи ва бирор бир ман этилган ишни қилувчи эмаслар. Улар доимий тарзда Аллоҳ таолога ибодатни лозим тутарлар. Уларнинг одати доимий ҳолатда Аллоҳ таолога зикр ва ҳамд ила тасбеҳ айтувчи бўлишдир.

3. Фаришталарнинг иккита, учта ва  тўртта қанотлари бўлур. Бу ҳақида Аллоҳ жалла жалолуҳу зикр этган. Бизлар фаришталарнинг ушбу қанотлари ва унинг кайфияти ҳақида бирон нарсани батафсил тарзда билишга қоим (ва масъул ҳам) эмасмиз. Чунки, улар биздан Аллоҳнинг иродаси ва ҳукми ила беркитилгандир. Бу (фаришталарнинг қанотлари ва ушбу қанотлар қандай бўлиши) ҳақида Қуръон хабар бермаган. 

4. Фаришталар кўз ила кўриш имконсиз бўлган, нурдан яратилган латиф махлуқлар бўлиши билан бирга, Аллоҳ таоло уларга ҳар ҳил  шаклларга кира олиш ва турфа ҳил жисмларда зоҳир бўла олиш қудратини берган. 

Фаришталар ҳақида айтилган ушбу сифатларга биз юқорида далиллар келтирдик. 

Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган мўмин кимсага ушбу сифатларни ёки улардан бирини инкор этиш асло мумкин эмас. Агар бу сифатларни ёки улардан бирини инкор этса иттифоқан куфрга тушар. 

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг "Кубро ал-яқийниёт ал-кавния" асосида Суннатуллоҳ Абдулбосит тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатнинг далили

1354 18:55 15.04.2023

Ташриъ лафзи

1470 20:05 21.09.2021

Ҳақиқий машҳурлик мана шу!

2098 11:35 04.06.2021

Қирқ ёш бандага Аллоҳдан юборилган элчидир

7668 19:00 17.05.2021

Ислоҳ қилинг!

2185 20:00 10.05.2021

Аллоҳнинг иродасисиз бирор нарса юз бермайди! Расул Кушербаев билан Рамазон суҳбати

2152 14:30 08.05.2021
« Орқага