Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фарғонада замонавий япон таълим мажмуаси ташкил этилади

991

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг “Yamanashi Gakuin” таълим корпорацияси бошқаруви вакиллари Даижи Ямада ва Самуел Тан билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. https://t.me/fvhokimligi/8688

Қайд этилишича, ушрашув давомида Фарғонада таълим сифатини ошириш, Япония тажрибасини татбиқ қилиш масалалари, ҳамкорликда таълим лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган. Маълум қилинишича, Япониянинг Яманаси шаҳрида жойлашган “Yamanashi Gakuin” таълим мажмуаси анъанавий япон маданияти ва қадриятларига асосланган, замонавий мактабгача таълим муассасаси, ўрта мактаб, коллеж ва университетдан иборат бўлиб, эътиборли жиҳати ушбу таълим муассасалари битта яхлит кичик шаҳарчадан иборат. Болалар боғча ёшиданоқ мактаб ва университет муҳитини ҳис этиб боради, катта ёшдагилар билан мулоқот қилиш ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлади.

Компания муассислигида Сингапурнинг Alpha DX компанияси томонидан реал ва виртуал таълим комбинациясидан иборат инновацион ўқув методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу рақамли ўқув платформасини Тошкент ва Андижон шаҳарларидаги олий таълим муассасаларига татбиқ этиш ҳамда Ўзбекистонда Asnaro университетини ташкил этиш бўйича яқинда Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳамда Alpha DX ўртасида бу борада англашув меморандуми имзоланганди.

Учрашувда Фарғона шаҳрида Япон таълим тизимига асосланган мактабгача таълим муассасаси ва умумтаълим мактаби ташкил этиш, мамлакатимизда режалаштираётган Asnaro университетини ҳам ушбу таълим мажмуасига жойлаштириш лойиҳаси муҳокама қилинган. 

«Японияликлар мактабгача таълим муассасаси ва умумтаълим мактаби лойиҳаси учун 10 миллион долларгача инвестиция киритишга тайёр эканликларини билдириб, бу лойиҳани маҳаллий ҳокимият билан давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ёки вилоят тадбиркорлари билан ҳамкорликда амалга ошириш таклифини илгари сурди», – дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими ушбу лойиҳа ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, японияликлар таклифини вилоят тадбиркорлари билан ҳар томонлама муҳокама қилиш ва хусусий бизнеснинг иштироки имкониятларини ўрганиш, натижадан келиб чиққан ҳолда давлат-хусусий шериклик тамойилида лойиҳани амалга ошириш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилган. Томонлар янги таълим мажмуасини Фарғона шаҳрида барпо этилаётган экошаҳар ҳудудида жойлаштириш кўзда тутилаётганини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда буйрак амалиётлари муваффақиятли ўтказилди

1058 14:45 08.11.2022

Фарғонада ИИБга олиб кетилган 15 ёшли бола вафот этди

1996 11:40 08.11.2022

Фарғонада юк машинаси фуқаронинг уйини бузди 

1411 10:58 18.10.2022

Фарғонада йилнинг энг яхши имоми аниқланди

1248 13:40 17.08.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш

1637 16:01 09.08.2022

ДХХ катта миқдордаги наркотиклар контрабандасига чек қўйди

1097 12:00 02.08.2022
« Орқага