Ҳофиз Ибн Касир Шофеий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
"Жаннат ҳури эрига дейди:
“Аллоҳга қасамки, жаннатда мен сендан кўра чиройлисини кўрмадим ва жаннатда ҳеч нарсани сенингдек яхши кўрмадим. Сени мен учун ва мени сен учун яратган Аллоҳга ҳамд бўлсин”. («Тафсирул Қуръанил Ъазийм», 7/504).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ҳақиқатан, жаннат аҳлининг аёллари ўз эрлари учун куйлашади. Ҳеч ким бундан ҳам чиройли овозларни эшитмаган. Уларнинг қўшиқларида: "Биз ҳайрат ила боқувчи гўзал, олижаноб одамларнинг хотинларимиз” деб айтилади”.
Яна уларнинг қўшиқларида: "Биз абадий яшаймиз ва ўлмаймиз, ўзимизни хавфсиз ҳис қиламиз ва қўрқувни билмаймиз, биз бу ерда абадий қоламиз ва ҳеч қаерга бормаймиз" деган сўзлар бор”». (Табароний “ал-Авсат” 5/149, Абу Нуъайм “Сифатул-жанна” 322, 430. «Саҳиҳул-жомиъ» 1561).
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳақиқатан ҳам, қачон Жаннат ҳурлари шундай қўшиқларни куйлаганда, бу дунё аёллари уларга жавоб берадилар: “Ва биз ибодат қилар эдик, сиз ибодат қилмадингиз. Биз рўза тутдик, сиз эса тутмадингиз. Биз таҳорат қилдик, сизлар қилмаганмиз. Биз садақа бердик, сиз бермадингиз”. Ва улар улардан устун бўладилар». («Ат-Тазкира», 2/985).
Ҳайян ибн Абу Жабал деди:
"Ҳақиқатан ҳам, Жаннатга кирган бу дунёнинг аёллари, бу дунёда қилган амаллари туфайли жаннат ҳурларидан устун бўладилар". (Ибнул Муборак «аз-Зуҳд», 1/72).
Шунингдек, имом Қуртубий, муслималар ва ҳурлар ўртасидаги устунлик ҳақида келишмовчиликни эслатиб ўтгандан кейин деди:
"Жаннатга кирган бу дунё аёллари бу дунёда қилган яхши амаллари туфайли ҳурлардан устун бўлишлари айтилди." («Тафсирул Қуртубий», 17/181).