Турк кийим-кечак сектори бу йил экспорт қийматининг 20 миллиард доллардан ошишини кутмоқда. Шу билан бирга, 2022 йилда ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажми 15 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда. Европа қўшни давлатдан импорт ҳажмини оширишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги бугун, 7 декабрь куни.
“Европа брендлари таъминот занжири муаммолари, ортиб бораётган транспорт ва логистика харажатлари туфайли Туркияга эътибор қаратмоқда”, - деган Истанбул кийим-кечак экспортчилари уюшмаси (IHKIB) раҳбари Мустафо Гултепе Буюк Британия ахборот агентлиги мухбирига.
Унинг сўзларига кўра, турк кийим-кечак ишлаб чиқарувчилари ҳозирда хорижий ҳамкорлардан «интенсив буюртмалар» олишмоқда.
«Тайёр кийим сектори бу йил 20 миллиард доллардан ортиқ экспорт билан рекорд ўрнатди», деган Гултепе.
Эслатиб ўтамиз, Туркия лираси курси Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон фоиз ставкаларининг кескин пасайишни ҳимоя қилгани ва ўзининг «мустақиллик учун иқтисодий урушида» ғалаба қозонишга ваъда берганидан сўнг рекорд даражада пасайиб кетди. Эрдоған Туркияда экспорт, сармоя ва иш ўринларини оширишга қаратилган мамлакат марказий банкини агрессив юмшатиш циклига ўтиш учун босим ўтказди. Инфляция ҳозирда йилига 20% дан ортиқни ташкил этиб, бу ҳол туркларнинг даромадига катта таъсир кўрсатди.