Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эксперимент учун Жиззах танланди

3210

Бугун Президент “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда қуйидагилар кўзда тутилган:

Эксперимент тариқасида 2020–2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонлари боғдорчилик ва узумчилик, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва доривор ўсимликлар етиштириш ҳамда иссиқхона хўжаликларига йўналишларига ихтисослаштирилади. 

Зомин туманидаги денгиз сатҳидан 1–1,5 минг метр баландликда бўлган Қорамозор ҳудудидан 20 гектар ер майдони Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти балансига ўтказилади. 

Зафаробод тумани Ф. Хўжаев массивида жойлашган 30-сон манзил колониясига қарашли 513 гектар самарасиз фойдаланиб келинаётган суғориладиган ер майдони 2400 бошли гўшт йўналишидаги чорва комплексини ташкил этиш шарти билан лойиҳа ташаббускорларига танлов асосида ажратиб берилади. 

2021 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилади.

Алишер Усмонов президентимизга мактуб йўллади

АҚШ Сардоба жабрдийдаларига ёрдам беради

Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 6 млрд. сўм маблағлари эвазига 6 дона бурғилаш машинаси харид қилиниб, Жиззах вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига беғараз ажратилади.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жиззахда электр корхонаси масжидлардан ортиқча пул ундириб келган 

1148 15:45 12.12.2022

Жиззахда поезд изидан чиқиб кетди

1166 13:57 20.10.2022

Электрон сигарет чекиб, интернетда «тренд»га чиққан ўқувчининг онаси жаримага тортилди

1954 21:15 16.10.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

946 10:35 16.08.2022

Айбсиз айбдор ва ноҳақликка учраган пенсионер ёхуд Омбудсман кўмаги

1213 10:35 09.08.2022

106 йил олдин Жиззах қўзғолони бўлган эди

1839 11:35 13.07.2022
« Орқага