Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Даниялик радикал полиция ҳимояси остида Қуръон китобини ёқди

3501

Даниянинг ўта ўнгчи Страм Курс ҳаракати етакчиси Расмус Палудан мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръонни яна омма олдида ёқиб юборди.

Ўнг қанот радикалчининг навбатдаги провокацияси Даниянинг Торнби шаҳрида, аҳолиси асосан мусулмонлар бўлган ҳудудда содир бўлди. Палуданнинг бу манфур ҳаракати полиция ҳимояси остида амалга оширилган.

Экстремистик фикрдаги сиёсатчи воқеа жойидан олинган кадрларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Хабарларга кўра, Палудан Қуръонни ёқиб юбораётганда уни 30 га яқин полициячи қўриқлаб турган. Унинг бу тубан ишини амалга ошираётган ҳудуд полиция лентаси билан ўралган. Воқеа яқинида Дания Миллий разведка бошқармасининг етти нафар фуқаро кийимидаги зобити ҳам бўлгани айтилмоқда. 

Аввалроқ Расмус Палудан Швеция жанубидаги Линкопинг шаҳрида Қуръонни омма олдида ёқиб юборган эди. Провокация аслида маҳаллий полиция ҳимояси остида амалга оширилган. Ғазабланган фуқаролар полицияни ирқчилар етакчиси уюштираётган бу провокациянинг олдини олишга чақирди. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бу талабни эътиборсиз қолдирди ва аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлди. 

Намойишчилар йўлни тўсиб, полицияга тош отган. Воқеа оқибатида 26 нафар полиция ходими ва 14 нафар намойишчи яраланган бўлса, 20 та полиция машинаси ёқиб юборилган.

Палудан аввал ҳам бир неча бор Швециянинг турли шаҳарларида, полициянинг кучли ҳимояси остида мана шундай жирканч ҳаракатларини амалга оширган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуддусда радикал яҳудийлар марш ўтказди (фото)

2401 08:55 16.06.2021

Ҳиндистонлик радикаллар кекса мусулмонни калтаклагани танқидларга сабаб бўлди

1583 16:35 15.06.2021

Қуддусда радикал гуруҳ “Арабларга ўлим!” деб бақирди

1862 21:00 26.04.2021
« Орқага