Яқинда пойтахтимиздаги "Mega Planet" кўнгилочар савдо марказида эркаклар ва аёллар учун ажратилган алоҳида махсус намозхона очилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу янгилик жуда кўпчиликни, айниқса, жамоатчиликни хурсанд қилди. Чунки оилавий ёки иш юзасидан ташрифлар чоғида намозларни ўз вақтида адо қилишга имконият яратилгани келувчиларни янада ҳурсанд қилгани, улар томонидан алоҳида таъкидланмоқда. "Мегапланет" савдо маркази раҳбариятининг хабар беришича, бу намозхоналар яна-да кенгайиб, юқори қаватларда ҳам очилиши режалаштирилган. Кузатувчиларимизнинг билдиришича, "Мегапланет"даги намозхона нафақат жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда, балки хорижлик ташрифчиларнинг ҳам таклифларига биноан очилгани айтилган.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Aмирсой” тоғ-чанғи курортида ҳам намозхона очилгани ҳақида Sof.uz мухбири хабар қилган эди. Aммо ҳозирда бу намозхона фаолиятини тўхтаб қолган деб фикр билдирган кузатувчилар ҳам топилди. Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси доирасида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоатчилик жамғармаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекистон туризм магистрали” (Хонобод-Мўйноқ) бўйлаб туристлар учун зарур инфратузилма обектлари (кафе, савдо нуқталари, маълумот бурчаги, дам олиш ва кўнгилочар жойлар, таҳоратхона ва намозхоналар) яратиш бўйича Ислом тараққиёти банки маблағларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Маданият вазирлиги, Давлат туризм қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан биргаликда республика шаҳарларининг йирик савдо-кўнгилочар марказларида, шунингдек, автомагистраллар бўйида туристлар учун қулайликлар, шу жумладан, маълум жойларда таҳорат ва ибодат учун шароитларни яратиш бўйича ташкилий чоралар ишлаб чиқилиши ҳақида хабар берилган эди. Aсосан аҳоли энг кўп борадиган шундай масканлар, кўнгилочар савдо марказларида намозхоналар янада кўпайиши нафақат хорижликлар, балки маҳаллий аҳоли томонидан энг кўп билдирилган талаб аслида...
Биз ҳам омманинг фикри ва таклифларини жавобсиз қолдирмаган ҳолда, ушбу савобли ишнинг давом этишига хайрихоҳ бўлиб кўплаб кўнгилочар савдо марказларига, шу жумладан, Korzinka.uz раҳбариятидагиларга ҳам мурожаат йўлладик. Тез кунларда шундай савдо марказларининг ушбу мақсаддаги режалари билан танишиб чиқамиз.
Шаҳноза Жўрамуродова
Шимолий Кореяда нега коронавирус йўқ?
Вирусга қарши тана ҳароратини пасайтирадиган дорилар рўйхати эълон қилинди