Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бош прокуратура ССВ талабини қаноатлантирди: жиноят иши бекор қилинди

1261

2020 йил 12 май куни Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг бўлим мудири Х.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-1-моддаси биринчи қисми билан Самарқанд вилояти ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.  

Унга тиббий текширувлардан ўтмасдан 34 кишига коронавирус инфекциясини юқтиргани сабабчи қилиб кўрсатилаётган эди. 

Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши асоссиз эканлигини билдириб чиқди. 

Бу талаби Бош прокуратура томонидан қаноатлантирилди ва тиббиёт ходимига очилган иш бекор бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.

Бош прокуратура вилоят ИИБни эмас, шифокорни ҳимоя қилгани чинакам катта воқеадир. Илгарилари бундай ҳолатларни  кўрмас эдик. Бош прокурор кучли ирода билан шифокорни ҳимоя қилди. Ижтимоий соҳа вакилларининг қадри ошаётгани рост бўлсин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия Бош прокурори Ўзбекистон ва Тожикистонга амалий ташриф билан келади

1605 08:14 29.09.2021

Бош прокуратура туғруқхонадаги зўравонлик юзасидан маълумот берди

6243 19:25 27.08.2021

Қаршидаги қамоқхона маҳбуси ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура баёноти

2779 13:05 23.08.2021

Арманистон президенти устидан жиноят иши очилди

2619 09:00 04.05.2021

Тошкентда беш талаба заҳарланишдан вафот этди

2774 20:00 28.02.2021

Украинанинг собиқ президенти хоинликда айбланяпти

1707 10:20 29.01.2021
« Орқага