Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ақида

«Йўлчи юлдузларга эргашиб...» (учинчи қисм)

2173

Йўлчи юлдузлардан бири бўлган Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳақида мaълумот берган  эдик.  Энди эса яна бир улуғ саҳобий, исломнинг ажойиб мўъжизаси бўлган зот ҳақида сўз юритамиз. 

Ҳидоят фақат Аллоҳ таолодан, у миллат, халқ танламайди. Ҳазрати Одам Атонинг фарзандлари бўлмиш бутун инсоният Aллоҳнинг бандалари, шу инсонларнинг фарқлари эса дин-у диёнатидадир. Аллоҳ таоло ҳидоятни хоҳлаган миллат вакилларига лойиқ кўришининг исботи ўлароқ мусулмон бўлган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган, ислом-иймон неъмати шарафидан мартабаларга кўтарилган, араб бўлган саҳобалардан-да Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлган зот Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ҳақларида. 

Мусанниф бу саҳобайи киромга “ҳақиқатни изловчи зот“ деб ном қўйган. Салмон Форсийдан сўнг Форс мамлакатида ислом динини қабул қилган мўмин-мусулмонларнинг сони тобора ортиб борди.  Улар илмда, динда, дунёда бошқалар ета олмайдиган мақомларга эришди. Аллоҳ таолонинг дини бўлган Ислом бирор бир мамлакатга кириб борса, ажойиб мўъжиза ўлароқ, ўша мамлакат халқларининг хислатларини уйғотиб, қўзғатиб юборади ва кўплаб мусулмон олимлар, файласуфлар, дин арбоблари, табиблар етишиб чиқади. Буларнинг барчаси тарихда бўлиб ўтган воқеалардир. Илм-маърифат эгалари ҳар бир уфқдан, керак бўлса ҳар бир шаҳардан етишиб чиқадилар. Ислом асрлари ана шундай олимлар билан тўлиб тошган эди. Ватанлари турлича, аммон динлари якка. У ҳам Ислом динидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу динни мана шу даражада бутун дунёга тарқалишини башорат қилганлар. Аллоҳ таоло томонидан у зотга рост ҳолатда ваъда қилинган. Келажакда дин бутун оламга тарқалади, дин бормаган мамлакат,  диндан бехабар халқ қолмайди. Бу борада Аллоҳ таоло ҳабибига ваъда қилган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳали бу дин Мадинаи мунавварага етиб бормаган пайтда, яъни диннинг дастлабки кунларида, дастлабки ойларида ва дастлабки йилларида хабар берганлар. Аллоҳ ўзининг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга замон-маконни кўрсатиб қўйди. Бутун ер куррасида, шаҳарларнинг қасрлари тепасида Ислом байроғини ҳилпираб тургани аён бўлди. 

Албатта, Салмон Форсий бу воқеанинг гувоҳи бўлдилар. Гувоҳ бўлибгина қолмай, балки, бу воқеаларнинг бевосита иштирокчисига айландилар. 

Бу воқеа ҳижратнинг бешинчи йили Ҳандақ ғазоти куни бўлган эди. Яҳудийларнинг катталаридан бир нечтаси Макка тарафга йўл олди. Уларнинг мақсади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мўмин-мусулмонларга қарши қабилаларни йиғиб, янги динни илдизи билан йўқ қилиб ташлайдиган ҳал қилувчи жангда ўзаро бирлашишни аҳд қилган эди. Уруш режаси тузилди. Унга кўра, Макка мушрикларидан Қурайш ва Ғатафон қабила қўшинлари ташқи тарафдан, яҳудийларнинг Бану Қурайза қабиласи эса Мадинанинг ичидан мусулмонларга ҳужум қилиши лозим эди. Шу билан мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унга эргашган мусулмонларни тегирмон тоши орасида қолдириб, уларни йўқ қилиб, бу воқеани тарихга муҳрламоқчи эди, гўё... Яҳудийлар шундай режа тузишди. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар, катта тайёргарлик ва кўплаб қурол-аслаҳа билан қуролланган мушриклар Мадинага яқинлашиб келаётганидан тўсатдан бохабар бўлдилар. Бу ҳолат мусулмонларга қаттиқ зарба бўлди. Аллоҳ таоло ўзининг оятида қуйидагича  баён қилган: «Эсланг эй ҳабибим, ўшанда улар сизларнинг юқори томонингиздан ҳам, сизлардан қуйи томондан ҳам бостириб келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғизларига тиқилиб қолган ва иблис  сизларни васваса қилганлиги учун Аллоҳ ҳақида турли гумонлар қила бошлаган эдингиз».

Абу Суфён ва Уяйна бошчилигида йигирма тўрт минг нафардан иборат жангчи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, динга  ва мусулмонларга барҳам бериш учун қамал қилиш, ҳал этувчи зарбани бериш мақсадида Мадинага яқинлашиб келаётган эди. Бу қўшин фақатгина Қурайшнинг аскарларидан иборат эмас эди. Балки Исломни ўзига хатар деб билган турли қабила вакиллари улар билан бирга эди. Мушриклар учун бу энг охирги ҳал қилувчи жанг эди. Мусулмонлар ўзларини жуда ҳам қийин ҳолатга тушиб қолганликларини кўришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар галгидек асҳобларини маслаҳат қилиш учун чақирдилар. Аллоҳ таолонинг фармони билан мўмин-мусулмонларнинг ишлари доимо маслаҳат билан қилинган.

(давоми бор) (биринчи қисм) (иккинчи қисм) (учинчи қисм) (тўртинчи қисм)

Малика Йўлдошева тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жумодул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар

1739 09:00 25.11.2022

Ақида ҳақида тушунча | Устоз Мубашшир Аҳмад

1495 20:05 11.05.2022

Бемаҳал келган СМС

3485 20:35 22.02.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

2140 08:00 11.06.2021

Ақида дарслари: «Соф эътиқод сари» Козимжон Иброҳим. 3-суҳбат Нималарга иймон келтиришим фарз?

1682 12:00 01.05.2021

Ҳақиқий доно киши улдурки...

2599 13:35 25.03.2021
« Орқага