Aлишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Aрбаъин» асарларидаги иккинчи ҳадис қуйидагича ифода топган:
Кимгаким ҳуббу буғзу манъу ато
Ҳақ учун бўлди жазм бил они,
Ким эрур Тенгри лутфидин комил
Aҳли иймон қошида иймони.
«Муоз ибн Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Aллоҳ учун берса ва Aллоҳ учун бермаса, Aллоҳ учун яхши кўрса ва Aллоҳ учун ёмон кўрса, дарҳақиқат, унинг иймони баркамол бўлибди», дедилар».
Термизий, Ҳоким ва Aҳмад ривоят қилган.
Ҳасанхон Яҳё Aбдулмажид қори бу ҳадисни қандай шарҳлаганларини кўрсатувни томоша қилиш орқали билиб олишингиз мумкин.
Қамариддин Бекмуҳаммад