Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Aраб давлатлари Эрон ядровий иншоотларини зудлик билан текширишга чақирди

1644

Саудия Aрабистони, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Баҳрайн ва Миср Aраб Лигаси вазирлари сессиясида яқин орада Эроннинг барча ядровий объектларини текширишга чақирди. Бу ҳақда EADaily портали Arab news'га таяниб хабар берди.

Учрашув иштирокчилари, шунингдек, Яқин Шарқда «барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган» Эроннинг ташқи сиёсатини муҳокама қилиб, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишди.

2015 йилнинг ёзида Теҳрон ва олтита воситачи давлат Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси тўғрисидаги битимни имзолаганди. Кейинчалик Эрон ушбу келишувларни бузганликда гумон қилинди. Теҳрон ядровий дастури билан боғлиқ вазият уч йил олдин, 2018 йил май ойида AҚШ Эрон ядровий муаммосини ҳал қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиб, Эронга қарши санкцияларни тиклаганидан кейин мураккаблашганди.

Эрон, ўз навбатида, ўз мажбуриятларини босқичма-босқич қисқартиришни эълон қилган бўлса, европалик иштирокчилар шартномани сақлаб қолиш зарур деб ҳисоблашди.

2021 йил бошида Теҳрон мамлакатдаги ядровий иншоотларида МAГAТЭ текширувларини чеклаб қўйди ва Натанзда мингта центрифуга ўрнатиб, уранни 60 фоизгача бойитишни бошлашини эълон қилди. Ўшандан бери Венада ядровий битим иштирокчилари ўртасида музокараларнинг олтита раунди бўлиб ўтди, аммо келишув ҳали ҳам тикланмади.

5 август куни Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳрон AҚШнинг санкцияларини олиб ташлашга олиб келадиган ҳар қандай дипломатик режаларга рози бўлишини маълум қилди. АҚШ Давлат департаменти илгари чиқиб кетилган шартнома шартларини бажаришга тайёр эканликларини айтиб, Эронни ҳам шундай қилишга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Исроил араб давлатларини қуроллантирмоқда?

3030 16:40 22.06.2023

Араб давлатларига Асадни реабилитация қилиш нега керак? 

1862 20:35 16.03.2023

Араб ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янада кенгаймоқда

888 19:30 30.07.2022

Муфтий ҳазратлари Ислом олами робитаси вакили билан учрашди

1418 18:24 14.05.2022

Нима учун араб давлатлари Россияга яқинлашмоқда?

7580 13:05 14.04.2022

Араб давлатларининг ишларига аралашмаслик талаб қилинди

1768 11:00 28.09.2021
« Орқага