Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб тасвирланган карикатураларнинг синфда кўрсатилишига қарши чиққан чет элликлар депортация қилинишини билдирди.
Унинг айтишича, бу бемаъни карикатуралар сўз эркинлигига киради. “Агар ота-оналардан кимдир ўқитувчидан карикатураларни ўргатишни тўхтатишни сўраса, бунинг учун жавобгарликка тортилади”, – деди у.
Europe 1 радиосига интервью берган Жеральд Дарманен бу ҳолат чет элликларга яқиндан алоқадор эканлигини, карикатураларга қарши чиққан хорижликлар суд қарорига кўра депортация қилиниши мумкинлигини таъкидлади.