Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Аллоҳнинг лашкарлари билан ҳазиллашманг!

3563

Аввал қудуққа, сўнгра зиндонга ташланган Юсуф алайҳиссаломни ўша пайтда подшоҳ бўлишлари кимнинг ақлига сиғар эди?!

Кечаси қоронғуда Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Маккадан яширинча чиқиб кетган Набий алайҳиссалом куни келиб Маккага кундузи фотиҳ ўлароқ кириб келишлари кимнинг хаёлига келган эди?!

Билол розияллоҳу анҳу куни келиб у зотни арзимаган пулга сотиб олган ва сотган, у зотга анвойи азоблар берган ўз хўжайини мушрик Умайя ибн Халафни ўлдиради деса ким ишонар эди?!

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу куни келиб Макканинг катталаридан бири Абу Жаҳл ибн Ҳишомни ўлдиради деса ким тасдиқ қилар эди?!

Руминиянинг мустабид президенти Чаушевски куни келиб кўчаларда судралади деса, ҳеч ким ишонмас эди.

Италиянинг диктатори Муссолини куни келиб дорга осилади деса, ҳеч ким ишонмас эди.

Демак, кунлар Аллоҳнинг лашкари. Улар билан кимнидир кўтаради, кимнидир ерга уради!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатнинг далили

1354 18:55 15.04.2023

Ташриъ лафзи

1470 20:05 21.09.2021

Ҳақиқий машҳурлик мана шу!

2099 11:35 04.06.2021

Қирқ ёш бандага Аллоҳдан юборилган элчидир

7668 19:00 17.05.2021

Ислоҳ қилинг!

2185 20:00 10.05.2021

Аллоҳнинг иродасисиз бирор нарса юз бермайди! Расул Кушербаев билан Рамазон суҳбати

2152 14:30 08.05.2021
« Орқага