Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Аллоҳдан қўрққан одамнинг хислатлари

1988

Аллоҳ жалла жалалаҳу буюради: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар! Ҳар ким эртаси учун олдиндан нима ҳозирлаб қўйганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар, чунки Аллоҳ чиндан ҳам қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Ҳашр, 18).

Оятнинг мазмуни: “Аллоҳдан қўрқинг, унга итоат этинг. Моддий ва маънавий азоб чекаётганларга ёрдам беринг. Доимо Аллоҳ йўлида бўлинг, қиёмат куни бунинг мукофотини оласиз. Чунки Аллоҳ савоб ишингизни ҳам, гуноҳ ишингизни ҳам – нима қилган бўлсангиз ҳаммасини билади. Фаришталар, осмон, ер, кеча, кундуз... ҳамма-ҳаммаси, инсон нима қилган бўлса шу ҳақда қиёмат куни гувоҳлик беради. Ҳатто инсоннинг ўз аъзолари ўзи тўғрисида гувоҳлик қилади. Ер иймонли ва ихлосли кишиларга гувоҳ бўлади ва: “Менинг устимда намоз ўқиди, рўза тутди, ҳажга борди”, – дейди. Раҳмлилар ичида энг раҳмли бўлган Аллоҳ қиёмат куни иймонсизлар билан осийларни ипидан игнасигача синчиклаб сўроқ қилганда уларнинг ҳолига вой бўлади! Бутун вужуди, барча аъзолари билан Аллоҳдан қўрққан кишилар мўминлардир”.

Аллоҳдан қўрққан одамларда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида қуйидаги хислатлар бўлади:

  • Суҳбатларда ҳақиқатни гапирадилар;
  • Ваъдага вафо қиладилар;
  • Силаи раҳмни қаттиқ ушлайдилар;
  • заифларни кечиримлилар;
  • камтар, мутакаббир ва такаббур бўлмайдилар;
  • садақа, хайр-эҳсонни кўп қиладилар;
  • қилган савоб ишларини эълон қилмайдилар;
  • яхши кайфиятни сақланг
  • хулқлари доим намунали бўлади.
  • бандаларнинг уларни Аллоҳга яқинлаштирадиган ҳақоратларига тоқат қиладилар.

Олим саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу “Эй, имон келтирганлар, Аллоҳдан муносиб тарзда қўрқинг!” (Оли Имрон, 102) оятини шундай изоҳлаганлар:

– Аллоҳдан қўрқиш – тақво қилиш, итоат этиб, исён қилмаслик, ҳар лаҳза Уни эслаш, берган неъматларининг шукрини адо этиб, ношукрлик қилмасликдир.

“Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир” (Юнус сураси, 62-63-оятлар).

Демак, Аллоҳнинг дўсти бўлиш жуда ҳам осон экан. Бунинг учун аввало, У зотга иймон келтириш; иккинчидан эса, тақводор бўлиш, яъни, Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб яшаш лозим экан. Кимнинг иймонида заррача хато бўлса ёки Аллоҳнинг кўрсатмалари асосида эмас, ўзганинг йўлида ҳаёт кечирса ёхуд ўзи ўзига йўлланма тузиб олса, у одам Аллоҳга дўст бўлиш бахтидан маҳрумдир.

Аллоҳнинг дўстлари Ундан қўрқувчилардир. Улар эса тақводорлардир. Барчамизни Аллоҳдан қўрқиш ва тақво йўлидан айирмасин!

 

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатнинг далили

1354 18:55 15.04.2023

Ташриъ лафзи

1470 20:05 21.09.2021

Ҳақиқий машҳурлик мана шу!

2098 11:35 04.06.2021

Қирқ ёш бандага Аллоҳдан юборилган элчидир

7668 19:00 17.05.2021

Ислоҳ қилинг!

2185 20:00 10.05.2021

Аллоҳнинг иродасисиз бирор нарса юз бермайди! Расул Кушербаев билан Рамазон суҳбати

2151 14:30 08.05.2021
« Орқага