Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Али Тантовий ҳикматларидан

2093

Модомики овозим фойда берар экан, қамчимни ишлатмайман. Модомики жим туришим фойда берар экан, овозимни ишлатмайман.
   

Қизиқ! Садақа қилаётганимизда чўнтагимиздаги энг майда пулни қидирамиз, Аллоҳдан сўраганимизда эса Фирдавс жаннатини сўраймиз.
 

Хурсанд бўлганингда энг яхши кўрган инсонингга боғланасан. Хафа бўлганингда эса сени энг кўп яхши кўрадиган кишига боғланасан. Икки ҳолатда ҳам улар битта инсон бўлиши қандай гўзал!
 

Узр сўраганларнинг барчаси ҳам хатокор ёки заиф бўлишмайди. Узр сўраш нодир сифат бўлиб фақат вафоли инсонлардагина топилади.
 

Агар ватан қаҳрамонлари қабрда бўлса, мардлари қамоқда бўлса, ўғрилари саройда бўлса дунё билан хайрлашавер!
 

Масжид имоми хато қилганида унинг хатосини тузатадиган киши топилмай,  хонанда куйлаганида у билан қўшилиб охиригача куйлайдиганларнинг топилиши ажиб ишдир!
 

Ғарб даҳо эмас. Биз ҳам аҳмоқ эмасмиз. Улар фақатгина омадсиз инсонни омадга эришгунга қадар қўллашади. Биз эса омадли инсонга қарши токи у муваффақиятни бой бергунича курашамиз!


Олдига кир бўлиб келиб покиза бўлиб қайтадиган, заиф бўлиб келиб кучли бўлиб қайтадиган дўстингнинг борлиги гўзалдир!

А. Полвонов тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рижоллар

3581 04:41 26.04.2020

Бева аёлнинг мактубига жавоб

3375 18:00 02.12.2019

77 ёшда ҳам келажакни кутяпман

1619 14:00 20.10.2019

Одамларни рози қилиб бўлмайди

2284 18:00 19.10.2019

Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қолмади...

1900 13:25 19.10.2019
« Орқага