Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Агар толиблар қонуний ҳукмрон бўлса» – россиялик сенатор мулоҳазалари

3301

Россиялик сенатор Владимир Жабаров Москванинг “Толибон” ҳаракати билан алоқаларини ўрнатиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

«Биз ҳар қандай қонуний ҳукумат [Афғонистон] билан ҳамкорлик қиламиз. Агар толиблар қонуний ҳукумат бўлса, албатта, бизнинг мамлакатимизга душман бўлмаслик шарти билан муносабатларни яхшилаймиз», - дейди сиёсатчи.

Илгари ҳам Россия Федерацияси ва Толибон билан музокаралар бўлган, аммо улар ривожланмаган, деб эслаган Жабаров:

"Шу билан бирга, биз уларга америкаликлар сингари очиқчасига салбий муносабатда бўлмаганмиз. Умид қиламанки, бу муносабатлар нормаллашади".

Сенаторнинг сўзларига кўра, ягона муаммо – толибларнинг америкаликлар билан ҳамкорлик қилган ўз фуқароларини қатл этишидир.

«Бундай қилиш мумкин эмас, албатта. Менимча, бу бутун халқаро ҳамжамият томонидан қораланади. Умид қиламанки, соғлом фикр ғалаба қозонади", деган Жабаров.

Сал илгарироқ хабар берганимиздек, шайх Шаҳобуддин Деловар бошчилигидаги “Толибон” делегацияси ҳозирда Москвада ва Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кобулов билан маслаҳатлашувлар ўтказган.

2003 йилдан бери Россияда "Толибон" террористик ташкилот сифатида тан олинган ва унинг фаолияти тақиқланган бўлса-да, ушбу ҳаракат вакиллари 2018 йилдан бери Афғонистондаги можарони ҳал қилиш бўйича Москвада бўлиб ўтган музокараларда қатнашиб келган. Охирги марта толиблар Москвага кенгайтирилган "учлик" (РФ, АҚШ, Хитой, Покистон) йиғилишида қатнашиш учун март ойида келган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

4651 23:18 06.07.2022

Минтақа учун «Толибон таҳдиди» – қанчалик асосли? 

3835 18:00 16.02.2022

БМТ ўз ходимларини ҳимоялаш учун “Толибон”га 6 миллион доллар тўламоқчи

1547 13:02 23.12.2021

“Толибон” адашиб каттагина маблағни Душанбега юборди

4001 08:01 17.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

1414 09:39 08.12.2021

Афғонистонда ўнлаб ИШИДчи таслим бўлди

1991 17:10 24.11.2021
« Орқага