Абу Саъид ривоят қилади: Абдуллоҳ ибн Марзук ал-Маҳдий билан бирга ва кўп дунёвий неъматлар соҳиби эди.
Бир кунни маишатда ўтказиб, маст бўлиб пешин, аср ва шом намозларини ўтказиб юборган эди. Ҳар сафар ибодат вақти бўлганда чўриси унга эслатиб турарди.
Хуфтон вақти бўлганда, чўри қиизиган кўмирни олиб келди ва хожасининг оёғига теккизди. Абдуллоҳ ибн Марзуқ сесканиб кетди, оёғини тортиб олиб деди:
– Нима қиляпсан?
У жавоб берди: "Бу шунчаки дунё оташи эди. Абадий ҳаёт оловидан қандай қутуласиз?!"
У йиғлаб юборди ва намозга турди. Хизматкорнинг сўзлари унинг қалбини эритди ва у ўзи учун берилган дунёвий неъматларни тарк этишдан бошқа нажотни кўрмади. У барча қуллари ва чўриларини озод қилди, қарзларини ҳаммасини тўлаб, қолганини хайр-эҳсон қилиб тарқатди, шундан кейин у қолган бир чўриси ёрдамида сабзавотлар сотишни бошлади.
Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузаил ибн Иёз унинг олдига келишди ва унинг ёстиқ ўрнига тош қўйиб ётганлигини кўришди.
Шунда Суфён сўради:
– Агар кимдир Аллоҳ йўлида бирон нарсани тарк этса, Аллоҳ албатта унинг эвазини беради. Аллоҳ сенга ортда қолдирган нарсанинг ўрнига нима берди?
У шундай жавоб берди:
– Аллоҳнинг тақдирига розиликни!